«озиқ-овқат захираси» тегли мақолалар


Олис ва бориш қийин бўлган қишлоқларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади
24 сентябрь 2022, 14:51

Олис ва бориш қийин бўлган қишлоқларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

Ҳукумат қарори билан 2022−2023 йилнинг куз-қиш даврида республика бўйлаб 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, спорт объектлари мукаммал таъмирланади. Шунингдек, қарор билан 400 дан ортиқ олис қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилиши кўзда тутилмоқда.

Президент ҳудудлар раҳбарларига озиқ-овқат захираларини шакллантиришни буюрди
8 март 2022, 12:09

Президент ҳудудлар раҳбарларига озиқ-овқат захираларини шакллантиришни буюрди

Шавкат Мирзиёев глобал бозорлардаги нархларнинг кескин тебранишини ҳисобга олиб, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш лозимлигини таъкидлади. Ҳудудлар раҳбарларига озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, товарларни экспортга етказишда логистика масалаларини тезкор ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Афғонистондаги миллионлаб аҳоли учун озиқ-овқат захиралари сентябрда тугаши мумкин — БМТ
8 сентябрь 2021, 13:17

Афғонистондаги миллионлаб аҳоли учун озиқ-овқат захиралари сентябрда тугаши мумкин — БМТ

БМТнинг расмий вакили Рамиз Алакбаров Афғонистоннинг муҳтож аҳоли қатламлариша мўлжалланган озиқ-овқат захиралари шу ойда тугаши мумкинлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда беш ёшдан кичик болаларнинг ярмидан кўпи тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда, аҳолининг учдан бир қисмидан ортиғи етарли озиқ-овқат билан таъминланмаган. Айни пайтдаги мавжуд талабни қондириш учун озиқ-овқат секторининг ўзига камида 200 миллион доллар маблағ зарурлиги айтилмоқда.

«Озиқ-овқатнинг 3 ойлик захираси ҳар бир ҳудудда бўлиши шарт» — Шавкат Мирзиёев
12 май 2021, 17:06

«Озиқ-овқатнинг 3 ойлик захираси ҳар бир ҳудудда бўлиши шарт» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселекторда гўшт ва ўсимлик ёғининг нархлари 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни зарур чора-тадбирларни кўришга ундаши кераклигини таъкидлади. «Озиқ-овқатнинг уч ойлик захираси ҳар бир ҳудудда бўлиши шарт», — деди у. Қолаверса, ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари камайиши уларнинг нархи ошишига олиб келгани айтилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг